Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир кампир уйида қамалиб қолди

Самарқандда бир кампир уйида қамалиб қолди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 11:15да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисми «1050» рақамига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Мирзаева қўнғироқ қилиб, 1938 йилда туғилган қўшниси А.Коломиченко қўнғироқларга жавоб бермаётгани сабабли, қўшниси уйининг темир эшигини очишга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилади.

Капитан А.Тўраев бошчилигида бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб бордилар. Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тўрт қаватли уйнинг учинчи қаватида жойлашган хонадонга балкон орқали киришади.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, хонадон ичига киришганида А.Коломиченко полда ётган ҳолда топилди. Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Қайд этиш керак, кампирга нима бўлган, ҳушсиз қолганми, заҳарланганми, касали хуруж қилганми — бу ҳақда ахборотда ҳеч нима дейилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг