Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланганлар. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси хабар бермоқда. 

Натижада, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг