Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўзбекистонлик мигрантни ўлдирди (видео)

Россияда 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўзбекистонлик мигрантни ўлдирди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ленинград вилояти тергов органларининг расмий маълумоти асосида 2019 йил 28 июнь куни Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29 июнь куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи — петербурглик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган.

Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳамда Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-965-029-41-49.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг