Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий маълумот. Қозоғистонда автобус ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг 3 нафари Ўзбекистон фуқароси

Расмий маълумот. Қозоғистонда автобус ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг 3 нафари Ўзбекистон фуқароси

Фото: «Tengrinews.kz»

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти худудида йирик йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракат қилаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағанаган эди. Дастлабки хабарларга кўра 11 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилганди. Бу хабарни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам тасдиқлаган.

Аммо кейинчалик ҳалок бўлганлардан бир нафари Қозоғистон фуқароси экани айтилди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу борада расмий маълумот бериб ўтди.

Бугун, 20 апрел 05.00да Олмаота — Тошкент йўлининг 181-километрида аввалроқ ЙТҲга учраган икки автомобил йўл четида турган. Автобус ҳайдовчиси юқорида кўрсатилган машиналар билан тўқнашиб кетишдан сақланиш учун рулни буради ва йўлдан чиқиб кетади.

Автобус ичида 47 йўловчи бўлган, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. ДТП натижасида 8 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 32 нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган. Касалхонада яна уч киши жароҳатлардан вафот этди.

ФВВ томонидан расман маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароси. Айни вақтда Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар бўлимлари ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

Абдуҳолиқов У. 1993 йилда туғилган.
Калмуратов А. 1988 йилда туғилган.
Ермекбаев Д. 1972 йилда туғилган.

Жароҳатланган ҳамюртларимиз

Олжабаев А. 1994 йилда туғилган.
Хайтбаев О. 1985 йилда туғилган.
Абдусатиров З. 1999 йилда туғилган.
Жуманиязов М. 1996 йилда туғилган.
Ахметова Р. 1994 йилда туғилган.
Мативжанов О. 1987 йилда туғилган.
Сетмурат Д. 1987 йилда туғилган.
Хайдаров С. 1994 йилда туғилган.
Илясов М. 1974 йилда туғилган.
Исмиддинова А. 1997 йилда туғилган.
Мамбетов Н. 1971 йилда туғилган.
Жапаров Ш. 1984 йилда туғилган.

Жабрланганларнинг яқинлари ва қариндошлари қуйидаги рақамлар орқали маълумот олиш учун ФВВга қўнғироқ қилишлари мумкин: (+998 78) 147-10-50.

Жамбил вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти рақами: +77262999054

Xabar.uz сайти ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг