Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қумқўрғондаги сув омборидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди

Қумқўрғондаги сув омборидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди

Фото: Иллюстратив фото

Шу йилнинг 17 декабрь куни кечга яқин Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани Хўжамулки маҳалласи ҳудудидаги «Жанубий-Сурхон» сув омбори қирғоғидан вояга етмаган шахс жасади топилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида  марҳум шу маҳаллада  яшовчи Ў.Б. (2006 й.т., ўқувчи)  экани аниқланди. Шунингдек, унинг умрига таниши — вояга етмаган Ш.А. (2006 й.т., ўқувчи) зомин бўлгани ҳам фош этилди.

Ҳолат  бўйича туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ўз навбатида  Ш.А. тегишли тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг