Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

22 январь куни Ақтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент автомобил трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Н.С. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумот берди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатди.

Шунингдек, об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани туфайли Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 48 та участка барча турдаги автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди. 23-25 январь кунлари кучли қор ёғиши ва бўрон давом этиши кутилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг