Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фото: «Oxu.az»

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 11 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жанақўрғон туманидаги автомобил йўлида ичида икки нафар ҳамюртимиз бўлган ВАЗ-2107 автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Натижада Ўзбекистон фуқароси Ш.Д. ҳалок бўлди, иккинчи ҳамюртимиз М.К.га биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурати йўқлиги маълум қилинди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52); Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг