Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда поезд автобус билан тўқнашиб кетди (видео)

Қозоғистонда поезд автобус билан тўқнашиб кетди (видео)

Фото: «Диапазон»

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида поезд темир йўлнинг автомобиль йўли билан кесишувчи қисмида тўхтаб турган автобус билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Almaty Today» хабар тарқатди.

Ҳодиса кеча, 15 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 19:20 да содир бўлган. Поезд Олма-Ота—Қостанай йўналишида, автобус Екатеринбург—Олма-Ота йўналишида ҳаракатланаётган эди.

Автобусда жами 67 нафар йўловчи бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган, уч киши, жумладан, иккин нафар бола жароҳат олгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш ҳодисада тақиқловчи сигналларга қарамасдан темирйўлга чиқиб келган автобус ҳайдовчиси айбланмоқда.

Автобусда бўлган гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, автобус темир йўлда исканжага тушиб қолганидан сўнг саросимага тушган ҳайдовчи олдинги эшикни оча олмагач, орт эшикни очиб, одамларни туширган, ўзи эса улгурмаган...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг