Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда кучли портлаш. Аҳоли тезкор эвакуация қилинмоқда (видео)

Қозоғистонда кучли портлаш. Аҳоли тезкор эвакуация қилинмоқда (видео)

Фото: «Tengrinews»

Қозоғистоннинг Арыс шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда «Sputnik».

Портлаш бугун, 24 июнь куни эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осоколкалар ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли бу ҳудудда яшовчилар тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти ҳокимлиги ва фавқулодда вазиятлар вазирлги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан хавфсиз жойларда 15та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыс шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг