Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда бир ўзбекни автобус уриб кетди

Қозоғистонда бир ўзбекни автобус уриб кетди

23 августга ўтар кечаси Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси Э.А. автобус уриб кетиши оқибатида вафот этган.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ЙТҲ Туркистон вилояти Епкенди посёлкасидан ўтувчи Туркистон – Чимкент автотрассасида рўй берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Туркистон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг