Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонда қотиллик. Ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган!

Қўқонда қотиллик. Ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган!

Фото: «myslo.ru»

Қўқон шаҳрида қотиллик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Унга кўра, шаҳарнинг Қудуқлик кўчасида яшовчи А.Х. (2000 й.т.) отаси Ё.Х. (1972 й.т.) билан биргаликда тоғаси А.А.ни жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирдиришади. Сўнг мурдани яшаш хонадони ҳовлисига кўмиб  ташлашади.

Воқелик шу йилнинг 19 октябрь куни ярим тунда содир бўлгани айтилмоқда.  Кеча — 1 ноябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан А.Х ва Ё.Х.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилгани эътиборга олинса, қотиллик ўн уч кунда фош этилгани ойдинлашади. Жиноят ўта оғирлиги ва мураккаблигидан келиб чиқилса, унинг икки ҳафтага етмай фош этилгани чакки кўрсатгич эмас.

Ота-бола айни пайтда ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг