Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизириқдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши вафот этди

Қизириқдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши вафот этди

Фото:«Tergov.uz»

29 июнь куни фуқаро З.Т.  «Малибу» автомашинаси билан Қизириқ туманида ҳаракатланаётган бўлган.

Сўнгра қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 56 ёшли Ў.Х., нинг бошқарувида бўлган «ВАЗ 2101» русумли автомашинанинг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиши оқибатида, автомашинанинг олд ўнг томони билан «ВАЗ 2101»нинг олд чап томони билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада Ў.Х. ва 50 ёшли А.Ж., лар ёнғин натижасида автомашина салонида қолиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг