Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилгани айтилмоқда (фото)

Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилгани айтилмоқда (фото)

Фото:«Daryo-LIVE»

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетган.

«Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ағдарилган вагонларнинг йўловчилари автобусда ташилган. Ҳодиса ҳақида расмий ахборот берилмаган, жабрланувчилар ҳақида маълумот (ҳозирча) йўқ», дея ёзмоқда «Дарё-LIVE».

Мазкур масала юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати вакилларидан бири вазият бўйича ҳозирча ахборот йўқлигини, тез орада баёнот берилишини билдирди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ер сатҳи чўкиб, темир йўлга зиён етгани ва поезд қатнови тўхтаб қолган, кейинроқ тикланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг