Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда ҳовлида турган «Cobalt» портлаб кетди

Қашқадарёда ҳовлида турган «Cobalt» портлаб кетди

2021 йил 4 декабрь куни Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қорабоғ қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ў.Л.нинг яшаш уйи ҳовлисида турган ўзига тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак туман ФВБ ҳамда ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг