Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарз талашиш ўлимга сабаб бўлди

Қарз талашиш ўлимга сабаб бўлди

Фото: Тергов департаменти

39 ёшли Абдусаид П. ва Тоҳир Н.лар Қарши туман «Чўли ота» массивидаги фермер хўжалигига тегишли 4 гектар ер майдонини ижарага олиб, тарвуз полиз экинини етиштириш мақсадида иссиқхона ташкил қилишади.

Тошкент шаҳридан келиб, ушбу иссиқхона шийпонида яшаб келаётган  Абдусаид П. ва Тоҳир Н.лар 2021 йилнинг 23 февраль куни соат 21:00 ларда қарз олди-берди муносабатлари юзасидан бир-бирини ҳақорат қилиб жанжаллашиб қолишади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал оқибатида Тоҳир Н. Абдусаид П.нинг йиқитиб ураётган вақтида, Абдусаид П. унинг чап думба соҳасига ошхона пичоғи билан уриб жароҳат етказган. Натижада Тоҳир Н. шифохонага етиб келгунига қадар вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Абдусаид П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг