Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида ППХ ходимлари билан муштлашув содир бўлди

Қаршида ППХ ходимлари билан муштлашув содир бўлди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 23.00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида муштлашув содир бўлган.

ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, ППХ ходимларига маст ҳолатда бўла туриб фаол қаршилик кўрсатган 1990 й.т фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 й.т. Н.А. ва 1987 й.т. Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси  (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг