Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қариндош қизни ҳимоя қилган йигитни уч зўравон ўласи қилиб калтаклади

Қариндош қизни ҳимоя қилган йигитни уч зўравон ўласи қилиб калтаклади

Фото: Тергов департаменти

Тошкент вилоятида аммасининг қизини ҳимоя қиламан деган йигитга оғир тан жароҳати етказилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг 17 ноябрь куни 19 ёшли Ҳусниддин О. ҳамда 18 ёшли Жамшидбек И. ўртасида жанжал чиқади. Аммасининг қизига гапирганлиги сабабли Жамшидбек И. Ҳусниддин О.нинг юзига тарсаки туширади.

Бундан ғазабланган Ҳусниддин О.  ўч олиш мақсадида 2020 йилнинг 18 ноябрь куни соат 13:00 да, ўзининг қариндошлари 21 ёшли Зухриддин О. ва 18 ёшли Бахтиёр А. лар билан бирга, Ангрен шаҳар, Ибн Сино маҳалласида жойлашган «Нур» тўйхонасининг орқа қисмида Жамшидбек И.ни қўл-оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб, тепиб тан жароҳати етказишади.

Натижада Жамшидбек И. тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Жамшидбек И. «оғир» тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ҳусниддин О., Зухриддин О. ва Бахтиёр А. лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг