Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ»да уч киши қутқарилди

«Қамчиқ»да уч киши қутқарилди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 25 май куни соат тахминан 08:25ларда «Қамчиқ» махсус ёнғин қидирув-қутқарув бошқармасига «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 268 км.да «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «HOWO» русумли юк машинасининг йўл четида тўхтаб турган «Дамас» русумли автомашина орқа қисмидан келиб, тўқнашув содир этганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Тўқнашув туфайли «Дамас» автомашинаси ўзидан олдинда тўхтаб турган «МАН» русумли юк машинасига урилган.

Фото: ФВВ

Оқибатда «Дамас» автомашинасининг ҳайдовчиси Ю.Н ҳамда ушбу автоуловдаги яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

ЙТҲда жабрланган фуқароларни ўз вақтида қутқариб қолиш учун бошқарма тезкор навбатчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва қутқарувчилар томонидан уларга биринчи ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатилиб, Поп туман марказий шифохонасига етказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг