Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамчиқ довонида юк машинаси йўлдан чиқиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси йўлдан чиқиб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қамчиқ довонида Туркия фуқароси бошқарувидаги DAF русумли юк машинаси бошқарувнинг издан чиқиши оқибатида ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 ноябрь, пайшанба куни соат 11:10 да «Қамчиқ» навбатчилик қисмига «Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг навбатчи-диспетчери томонидан хабар келиб тушган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Хабарга кўра, «Тошкент—Водий» йўналишида ҳаракатланган Туркия фуқароси А.Х. бошқарувидаги DAF русумли юк машинаси «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг 249-километрида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олмаган.

Воқеа жойига тезкорлик билан назорат постлари қутқарувчилари ҳамда «Қамчиқ» қутқарув отрядидан қутқарув гуруҳи етиб борган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Юк машинасини чуқурдан чиқариб олиш учун «Трансйўлқурилиш» компаниясининг 50 тонналик автокрани, «Қамчиқавтойўл» корхонасидан битта юкловчи техника жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг