Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура ходимлари иштирокида бахтсиз ҳодиса рўй берди

Прокуратура ходимлари иштирокида бахтсиз ҳодиса рўй берди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 7 ноябрь соат 21:30ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётганида ЙҲТга учради.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, автомобил Термиз тумани ҳудудидаги Термиз–Учқизил темир йўл бекатлари оралиғининг 57-километрининг 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда, эҳтиётсизлик оқибатида ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида Ў.Каттаев ва олд ўриндиқдаги вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, орқа ўриндиқда бўлган вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 8 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг