Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтлик икки бемор вафот этди

Пойтахтлик икки бемор вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Учтепа туманида яшаган 64 ёшли бемор А.А. (эркак)да «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жорий йил 27 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сергели туманида яшаган 30 ёшли бемор Б.А. (эркак)да жорий йил 26 июль куни «COVID-19» инфекцияси аломатлари кучайган ва нафас етишмовчилиги оғирлаша бошлагач, у ҳам Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлар билан кечган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг