Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Поезд уриб юбориши оқибатида Наманган ва Самарқандда 2 киши нобуд бўлди

Поезд уриб юбориши оқибатида Наманган ва Самарқандда 2 киши нобуд бўлди

Фото: Тергов департаменти

10 январь куни соат 12:25 ларда юк поезди 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи «Чортоқ-Наманган» бекатлари оралиғидаги 96 километрнинг 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2 гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган.

Оқибатда З.Й. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Самарқанд вилоятида ҳам 10 январь куни соат 20:50 ларда 7-сонли «Москва-Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезди «Зарафшон-Жомбой» бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган 53 ёшли пиёда Р.Б.ни уриб юборган.

Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этади.

ИВВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд ҳамда Наманган вилоят Транспорт прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг