Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Петербургдаги жанжалда 3 ўзбекка қуролдан ўқ узилган — ТИВ

Петербургдаги жанжалда 3 ўзбекка қуролдан ўқ узилган — ТИВ

Иллюстратив сурат

16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги бозор ёнида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида Ўзбекистоннинг 3 фуқароси травматик қуролдан жароҳатланган.

Ўзбекистоннинг бош консулхонаси маълумотига кўра, улардан бири И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган. Соғлиги ҳолати ўрта даражада оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг