Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 15 фоиз аҳолиси электр таъминотисиз қолди

Ўзбекистоннинг 15 фоиз аҳолиси электр таъминотисиз қолди

Фото: Энергетика вазирлиги

Кеча ва бугун Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида электр энергиясининг узилиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, ёмғир ва қор ёғиши сабаб кўплаб дарахтларнинг шохлари синиши кузатилган. Натижада электр тармоқларининг шикастланиши ва автоматик узилишлари юз берган. Натижада мамлакат бўйлаб истеъмолчиларнинг 15 фоизи энергия таъминотисиз қолган.

Қайд этилишича, «Минтақавий электр тармоқлари» ОАЖнинг таъмирлаш гуруҳлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширмоқдалар.

Энергетика вазирлиги, шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар электр энергиясининг танқислиги билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган. Чунки ҳозирги пайтда меъёридан ортиқча электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Карантин шароитида кўплаб объектлар ва ишлаб чиқариш объектлари ишламаётгани сабаб Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг умумий ҳажми камайган.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли узилган энергия таъминотини тиклаш чоралари бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг