Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

Бугун, 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да (09.07.2020 йил, Гринвич бўйича 06:39 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 145 км, 3 балл.
  • Наманган: 231 км, 2 балл.
  • Андижон: 273 км, 2 балл.
  • Фарғона: 215 км, 2 балл.
  • Гулистон: 74 км, 4 балл.
  • Жиззах: 126 км, 3 балл.
  • Самарқанд: 204 км, 2 балл.
  • Термиз: 352 км, 2 балл.
  • Қарши: 326 км, 2 балл.
  • Навоий: 335 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг