Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади

Фото: «Хабар 24»

Бугун Тошкент вақти билан 15:47да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.

Айниқса, Фарғона водийсида зилзила кучи яққол сезилган. Тошкент шаҳрида эса енгил ер силкиниши кузатилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилишича, ер силкиниши Қирғизистон ҳудудида қайд этилган.

Координаталар 40,15 градус шимолий кенглик, 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик ҳ=30 км. 

Тошкентгача масофа 209 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 102 км - 2 балл;
Андижон: 119 км - 2 балл;
Фарғона: 55 км - 3 балл.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг