Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат аҳолиси ўртасида можаро юзага келди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат аҳолиси ўртасида можаро юзага келди

Фото: Видеодан скриншот

Бугун, 2020 йилнинг 31 май санасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий каналида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган чегара ҳудудида жанжал келиб чиққан. Вазиятни ҳал қилиш учун кўрсатилган чегара ҳудудида ҳар икки давлатнинг маҳаллий ҳокимликларидан келган масъул шахслар ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Айни вақтда вазият назорат остида. Можаронинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг