Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқароси Россияда оғир аҳволда топилди

Ўзбекистон фуқароси Россияда оғир аҳволда топилди

Фото: «vesti»

Шу йилнинг 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилгани ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси буни тасдиқлади.

Шифокорлар беморни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этишди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли ва реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган.

«Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49», дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг