Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ота-онасининг кўз ўнгида калтакланган фуқаро иши» бўйича муносабат билдирилди

«Ота-онасининг кўз ўнгида калтакланган фуқаро иши» бўйича муносабат билдирилди

Фото: Kun.uz

Жорий йил 3 ноябр куни шаҳрисабзлик 33 ёшли Юнус Ёрбобоевни бир гуруҳ нотаниш кишилар кўчада тўхтатиб, аёвсиз калтаклашгани ҳақида ОАВда хабар берилганди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бу хабарга муносабат билдирди.  

Унда қайд этилишича, 2020 йил 3 ноябрь куни соат 12-30 ларда Ёрбобоев Юнус «Нексия-2» русумли автомашинасида «Янги Кеш» бозори ёнидан бурилиб, 30 метр ҳаракатланиб бориб, йўлнинг чап томонидаги автомашиналар турар жойига кириш учун тўхтаб турган Узоқов Обиджон бошқарувидаги «Спарк»ни орқа томонидан уриб юборади. Оқибатда фақатгина автомашиналарга шикаст етади. 

Ҳайдовчилар Ю. Ёрбобоев ва О. Узоқовлар автомашинадан тушиб, ўзаро гаплашиб турганида ўткинчи Бўриев Жасурбек уларнинг олдига келиб, «ўзаро келишинглар, ҳозир ЙХҲБ ходимлари келиб, иккаларингни ҳам олиб кетади» деб айтади.

Шу вақтда Ю. Ёрбобоев ҳамда Ж. Бўриев ўртасида жанжал чиқади ва Ж. Бўриев қўлидаги «Coca-cola» ичимлигининг шишаси билан Ю. Ёрбобоевнинг бошига уриб, тан жароҳати етказади.

Натижада Ю. Ёрбобоев тан жароҳати олиб, Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилиб, даволаниш учун ётқизилган. 

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокори А. Юсупов томонидан 3 ноябрь куни берилган маълумотномада Ю. Ёрбобоевнинг танасида: ёпиқ калла мия шикасти, бош мия чайқалиши, бошни тепа соҳасида юмшоқ тўқималарни лат ейиши кўринишида тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган. 

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 11 ноябрь куни Ю. Ёрбобоев шифохонадан чиққанлиги сабабли судга оид тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган. 

Тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси иш юритувида бўлиб, судга оид тиббий экспертиза хулосаси олингач, хулосага кўра жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи кўриб чиқилади, – дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг