Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оҳангаронда она уч ойлик чақалоғини сотаётганда қўлга тушди

Оҳангаронда она уч ойлик чақалоғини сотаётганда қўлга тушди

Унинг бу қилмиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги «Оҳангарон» темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига «харидор»га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг