Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилган

Қозоғистондаги ЙТҲда бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилган

13 декабрь куни эрталаб соат 9:30 атрофида, Қарағанда вилоятидаги «Қарағанда-Балхаш» автомобиль йўлида қарама-қарши тўқнашув натижасида Ўзбекистон фуқароси И.Й. ҳалок бўлди, А.Й., В.К. ва Ҳ.А. жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу факт бўйича Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов олиб бормоқда.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Қарағанда вилоятининг тергов органлари ва тиббий муассасалари билан алоқада бўлиб турибти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг