Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда ижарада яшовчи талаба ис газидан вафот этди

Нукусда ижарада яшовчи талаба ис газидан вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистон Республикасида ис гази билан боғлиқ фожиа юз берди.

Прокуратура хабарига кўра, 2021 йил 24 ноябрь куни соат 07:00ларда Нукус шаҳри, 22-кичик туман 8/6-уй, 43-хонадонда ижарада яшовчи, Нукус давлат педагогика институти талабаси Р.Р (эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг бошларида Тошкентнинг Юнусобод туманида ижарада яшаётган беш нафар талаба ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг