Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда номаълум қотил бир кишининг умрига зомин бўлди

Нукусда номаълум қотил бир кишининг умрига зомин бўлди

8 апрель куни Нукус шаҳар, Тахтакўпир кўчасида яшовчи Д.М. (1956 й.т.) уйида юрган номаълум шахснинг овозини эшитган. У томонга борган вақтда эса номаълум шахс уни қасддан ўлдириш мақсадида кўкрак қафасининг ўнг қисмига пичоқ билан бир маротаба урган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, жиноятчи Д.М. уйдагиларни ёрдамга чақирган вақтда чиқиб келган турмуш ўртоғи А.Ш.нинг (1961 й.т.) кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ билан бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган.

А.Ш. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, Д.М. шифохонага ётқизилиб, зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни содир этган шахсни аниқлаш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг