Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нохуш хабар. Хоразмда ис газидан бир оиланинг тўрт аъзоси вафот этди

Нохуш хабар. Хоразмда ис газидан бир оиланинг тўрт аъзоси вафот этди

Коллаж: «Xabar.uz»

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолатни Бош прокуратура тасдиқлади.

Маҳкама матбуот хизмати  баёнотига кўра, 22.10.2019 йил соат 22.00да  туманнинг Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К. Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афсуски, қиш мавсуми кириши билан ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш хабарлар яна тарқала бошлади. Ўтган йили ҳам мамлакатимизнинг турли бурчакларида шундай кўплаб фожиали ҳодисалар содир бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг