Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Новосибирскда микроавтобус ЙТҲга учради, 7 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Новосибирскда микроавтобус ЙТҲга учради, 7 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 18 август куни Новосибирск вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда бир киши вафот этган, ҳайдовчи ва микроавтобуснинг 8 та йўловчиси, жумладан 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган.

Барча жароҳатланганлар Новосибирск вилояти Карасук шаҳар марказий туман касалхонасига жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг