Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нориндаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 8 яшар боланинг мурдаси топилди

Нориндаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 8 яшар боланинг мурдаси топилди

Иллюстратив фото.

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Норин туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 8 ёшли боланинг мурдаси топилганига оид хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz» сўровига жавобан айни мазмундаги хабарларни тасдиқлади. Яъниким, шу йилнинг 15 ноябрь куни кечқурун 2012 йилда туғилган И. У.нинг мурдаси яшаш хонадонидан  унча узоқда бўлмаган фермер хўжалиги ўтинхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган. Шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан  қасддан одам ўлдириш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда, дея қўшимча қилди маҳкама матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг