Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодира Қодирова ўлими билан боғлиқ вазият назоратга олинган – ТИВ

Нодира Қодирова ўлими билан боғлиқ вазият назоратга олинган – ТИВ

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 23 ёшли Нодира Қодированинг Анқарадаги ўлими билан боғлиқ вазият назоратга олинганини маълум қилди.

«Анқара шаҳри прокуратураси маълумотига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хусусан, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон суҳбатлари ва электрон ёзишмалар мазмуни ўрганиляпти. Тергов органлари суд-тиббий экспертизаси хулосасини кутишмоқда. Шунингдек, элчихона ходимлари Туркиядаги ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масаладаги саволларига жавоб беришмоқда», – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Нодира Қодированинг дугонаси телефон орқали марҳума билан сўнгги суҳбатида нима ҳақида гаплашганини сўзлаб, туркиялик депутат ўзбекистонлик қизга тажовуз қилганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг