Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Nexia-3» ва «Captiva» иштирокида нохуш ҳодиса содир бўлди

«Nexia-3» ва «Captiva» иштирокида нохуш ҳодиса содир бўлди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, пойтахтда «Nexia-3» иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 20 сентябрь куни соат 21:50 ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқумий кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. «Nexia-3» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб Арнасой кўчаси билан кесишган чорраҳага етган вақтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратувчи бўлакда ўрнатилган ёритиш чироғи устунига урилган. Зарб оқибатида устун ағдарилиб, ушбу йўлда бўлган 1993 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги «Captiva» русумли автомобилнинг том қисмига тушган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг