Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нега аёл ҳамшира келмади?» — беморнинг ўғли фельдшерни калтаклади

«Нега аёл ҳамшира келмади?» — беморнинг ўғли фельдшерни калтаклади

Кеча, 23 январь куни 16:30ларда Тошкент тумани ТТЙБ ходимлари (шифокор ва фельдшер) хизмат вақтида келиб тушган чақирувга асосан, туман «Қорабўриқ» МФЙга етиб борганлар.

Хонадонда йиқилиб тушиб, жароҳат олган бемор (аёл)га биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган вақтларида, аёлнинг ўғли (1999 й.т. Ў.А.) кириб келиб, нега аёл ҳамшира келмади деб, жанжал қилган.

Шунга қарамай тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарганлар ва заруратга кўра беморни шифохонага олиб борганлар.

Шу вақтда беморнинг ўғли келиб, тушунтиришларга қарамай жанжални давом эттирган ва фельдшер 1993 й.т. У.У. ни қўллари билан уриб тан жароҳати етказган (тиббий экспертиза тайинланган).

24 ёшли фуқаро Ў.А. ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.

Аввалроқ Сурхондарёда шифокор калтаклангани видеоси тарқалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг