Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда «Matiz» йўлдан чиқиб, ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этди

Навоийда «Matiz» йўлдан чиқиб, ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этди

3 январь Томди тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида автоҳалокат содир бўлди.

Маълум бўлишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. «Matiz» автомашинасида тезликни меъёридан оширган ва бошқарувни йўқотган. Эҳтиётсизлик сабабли машина йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Аянчли автоҳалокатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши тан жароҳатлари олиб, Томди тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1991 йилда туғилган фуқаро С.К. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Томди туман ИИБ томонидан М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг