Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда аёл уколдан вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда

Навоийда аёл уколдан вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда «Битта укол билан ўлдирди... Дўхтирлар ўлдирди» деб айтилаётган видеоёзув тарқалди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 2021 йил 25 март куни Навоий вилояти, Навбаҳор туманида яшаган, 1985 йилда туғилган аёл Навоий вилояти Перинтал марказининг «Жонлантириш» бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Текширишда судга оид комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижалари ҳақида хабар қилинади.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам маълумот берди.

Шу йилнинг 16 март куни Навоий вилоят перинатал маркази гинекология бўлимига 12 ҳафталик ҳомиласининг нобуд бўлганлиги билан мурожаат қилган Навбаҳор тумани Ўзбекистон МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган О.Ф  «Ҳомиладорлик 4. 14-ҳафта 4-кун Туғруқ 3. Ривожланмай қолган ҳомила» ташхиси билан қабул қилинган.

Бемор бўлимда даволаш-ташхислаш стандартлари асосида тўлиқ текширувлардан ўтказилиб, ҳомиланинг уч хафтадан ортиқ ривожланмай қолганлиги, умумий қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори нормадан ошганлиги  инобатга олиниб, септик асоратларнинг олдини олиш ва  антибиотик-профилактика мақсадида «Цефтриаксон» дори воситасининг 1,0 грами мушак орасига синамасидан сўнг инъекция ўтказиш тавсия берилган.

2021 йил 16 март куни соат 17:50 лар атрофида муолажа ҳамшираси томонидан ушбу дори воситаси билан ўнг билак соҳасига синама қўйгандан кейин тўсатдан анафилактик реакция, анафилактик  шок  ва клиник ўлим ҳолати кузатилган. Ўтказилган тезкор реанимацион чора-тадбирлардан сўнг юрак фаолияти тикланиб, реанимация бўлимида узайтирилган суъний нафас бериш аппаратида интенсив даво муолажалари давом эттирилган.

Даволаш жараёнида 17, 23 ва 25 март кунлари мамлакатимизнинг малакали анестезиолог ва реаниматологлари томонидан кўрилиб, керакли тавсиялар берилган ва буюрилган тавсиялар асосида даво муолажалари олиб борилган.

Ўтказилган интенсив даво муолажаларига қарамасдан 2021 йил 25 март куни бемор О.Ф.да биологик ўлим қайд қилинган, дейилади ССВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг