Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди, 8 нафари эса жароҳатланди

Навоийда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди, 8 нафари эса жароҳатланди

Шу йилнинг 5 январь куни соат 06.40 атрофида Навоий вилояти Конимех туманида «Нексия» русумли автомобиль Навоий тоғ-металлургия комбинатининг ишчи-ходимларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашиб кетган, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ушбу автоҳалокат натижасида икки нафар фуқаро – Томди туманида яшаган 58 ёшли А.М. ва Конимех туманидан М.У. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Саккиз нафар фуқаро эса Конимех тумани Зафаробод посёлкасидаги Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли 5-сонли тиббий санитария қисмига тез тиббий ёрдам бригадаси ёрдамида олиб келинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур тиббий санитария қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалидан малакали нейрохирург ва травматолог мутахассислар Санитар авиация орқали жўнатилган.

Жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан биттасининг аҳволи оғир, учтасининг аҳволи эса эса ўртача оғирликда, қолган тўрт нафарининг аҳволи қониқарли даражада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг