Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги гумбурлаш сири мутахассисларга ҳам аён эмас

Намангандаги гумбурлаш сири мутахассисларга ҳам аён эмас

Фото: «Flickr»

Кеча, 14 декабрь куни чамаси соат 10.00ларда Наманганда яна портлашни эслатувчи гумбурлаш овози эшитилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу йилнинг 6 декабрида ҳам Наманган шаҳри ва унинг атрофларидаги туманларда шундай ҳодиса кузатилганди.

Бундай портлаш овозлари сабаби нимада эканига расмий изоҳ берилмагани сабаб, аҳолининг хавотири ортиб бормоқда.

«ЎзА» нашри ваҳима ва миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи билан боғланган.

«Овоз эшитилгани рост. Биз шу заҳоти барча туманлардаги бўлинмалар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, гидрометеорология, сейсмология хизматлари билан тезкор боғланиб олган маълумотларимизга кўра, вилоят ҳудудида ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган. Шунингдек, бошқарма навбатчилик қисмига ҳам фуқаролардан фавқулодда ҳолат ҳақида мурожаат келиб тушмади. Овознинг манбаси ҳозирча номаълум. Уни аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Сабаби аниқланса, албатта юртдошларимизга маълум қилинади», — деган бошқарма бошлиғи Б.Ашуров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг