Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда йирик ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонада

Наманганда йирик ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонада

Фото: «Дарё»

Наманган вилоятининг Норин туманида Nexia, Damas ва УАЗ автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳодиса 2021 йил 12 май куни соат 10:30 атрофида Чўжа—Ҳаққулобод йўлининг 22 километрида, «Бўзўлмас» маҳалласи ҳудудида рўй берган.

Норин туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Nexiaни бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган, олдин Damas, кейин УАЗ автомобили билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида Nexia салонида бўлган йўловчилар — Наманган вилоятининг Норин туманида яшаган, 1959 йилда туғилган ва Андижон вилояти Пахтобод туманида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: «Дарё»

Nexia ҳайдовчиси ва ушбу автомобилда бўлган яна икки йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Улардан бири оғир ҳолатда экани айтилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафтанинг ўзида Фарғонадаги автоҳалокатда икки оиланинг олти аъзоси қурбон бўлгани, Қашқадарёда аянчли ЙТҲда етти киши ҳаётдан кўз юмгани,  Нукус шаҳри яқинидаги ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг