Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда яна бир фожиа. Эркак гавжум бозорда собиқ хотинини ўлдирди

Наманганда яна бир фожиа. Эркак гавжум бозорда собиқ хотинини ўлдирди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда яна бир фожиа акс этган лавҳа тарқалди. Унда гавжум бозорда қонга беланиб ётган аёл акс этади.

Маълум бўлишича, воқелик шу йилнинг 18 июнь куни юз берган. Яъниким, шу куни қоқ пешинда Наманган шаҳрида яшовчи 41 ёшли И.Н. собиқ турмуш ўртоғи М.Н.нинг (1980 йилда туғилган) иш жойига келиб (аёл «Сардоба» буюм бозоридаги «Матбуот дўкони»да ишлаган), яна бирга яшашни таклиф қилади. Бироқ аёл рад жавобини беради. Кечга яқин И.Н. маст ҳолда яна келгач, икки ўртада жанжал кўтарилади. Натижада эркак ёнида бўлган ошхона пичоғини аёлнинг ўнг орқа кўкрак қисмига санчиб юборади. Етказилган тан жароҳати оқибатида аёл воқеа жойида вафот этади.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, айни пайтда И.Н. ҳибсда, унга нисбатан жиноят иши (қасддан одам ўлдириш) қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг