Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда севишганлар номақбул йўл тутишди. Қиз ҳалок бўлди

Наманганда севишганлар номақбул йўл тутишди. Қиз ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2020 йил 15 сентябрь куни соат 11:40 ларда навбатчилик қисмига Наманган вилояти, Косонсой тумани шифохонасидан оғир тан жароҳати билан бир фуқаро олиб келинганлиги ҳақида хабар тушган.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ахборот хизмати аниқлик киритишича, шу куни соат 11:00 ларда Наманган вилояти, Косонсой тумани, «Узунқишлоқ»  маҳалласида яшовчи  13.08.1999 й.т. фуқаро И.М. ва Косонсой тумани, «Боғ» маҳалласида яшовчи 13.07.2000 й.т. фуқаро К.М. (аёл) бир-бирлари билан бир-неча йил давомида яхши кўришиб, ота-оналарининг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилишади.

Улар дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М. яхши кўрган йигити И.М.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни И.М га бериб, қорнига уришни сўраган ва И.М. пичоқ билан К.М.нинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетиши натижасида вафот этган. И.М. эса шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирувларга кўра, И.М ва К.М. 5 йил давомида ўзаро севишиб юрганлигига қарамасдан, К.М.нинг отаси қизини бошқа йигитга унаштириб қўйган. 2020 йил 14 сентябрь куни И.М. қизнинг отасини олдига бориб, қизини унга беришини сўраганда рози бўлмаган.

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни соат 09-00 ларда И.М. ва К.М.лар ўзаро телефон орқали келишиб, Косонсой туман марказидаги «Истироҳат» боғи олдида кўришиб, улар иккаласи биргаликда Косонсой туман марказида жойлашган деҳқон бозоридан 1 дона ош пичоғини 4.000 сўмга сотиб олиб, тумандаги «Такаранг» маҳалласи, Фитрат кўчасида жойлашган «Намуна ширин» фермер хўжалиги дала майдонига бориб, шундай номақбул йўл тутишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг