Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москванинг Фарғона кўчасида фавқулодда вазият юзага келди

Москванинг Фарғона кўчасида фавқулодда вазият юзага келди

Фото: «Kp.ru»

Москвадаги Фарғона кўчасининг бир қисмида ер чўкиши юз берди. Шу муносабат билан бугун, 15 январь куни мазкур кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Москва ҳукумати йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати хабар берган.

Аниқлик киритилишича, Фарғона кўчасининг академик Скрябин кўчасига туташ қисмидан Сурский тор кўчасигача бўлган қисми таъмирлаш муносабати билан вақтинча ёпилди.

«Фарғона кўчасида қатновни тезроқ йўлга қўйиш учун шаҳар тегишли хизматлари бор имкониятларини ишга солади», — дейилади йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати «Twitter»даги микроблогида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг