Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метрода қисқа туташув юзага келди

Метрода қисқа туташув юзага келди

Бугун, 14 январ куни соат 18:12 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан ўтувчи метронинг «Туркистон» бекатида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса натижада айрим вагонларга тутун кирган. Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борди ва хавф бартараф этилди. Воқеа натижасида жабрланган фуқаролар йўқ.

Айни вақтда метро қатнови режа асосида давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг