Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикадаги шаҳар бир метр қалинликдаги муз остида қолди (видео)

Мексикадаги шаҳар бир метр қалинликдаги муз остида қолди (видео)

Фото: «ERR»

Гвадалахара давлат органларига 30 июнь «ғайритабиий дўл» ёққани ҳақидаги хабарлар оқиб келишни бошлади, деб ёзмоқда «Kp.ru». Кун ярмига келиб айрим туманларда муз қатлами қалинлиги бир метрдан ошиб кетган. Аксарият йўллар қор ва муз билан қопланган, транспортлар ҳаракати тўхтаб қолган, айрим машиналарнинг фақат томи кўринади, дейилади хабарда.

Энг ғалати жиҳати, «қор» ёққан пайти ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқ бўлган. 

«Informador» ахборот беришича, камида 457 та уйга жиддий шикаст етган.

Шаҳар кўчаларини тозалашга маҳаллий ташкилотлар билан бирга, фуқаро мудофааси ва ҳарбий кучлар ҳам ташланган.

«Бунақа дўл ҳали қайд этилмаган. Ҳукумат баёнот беришича, бунақа ҳодиса биринчи маротаба кузатилиши», — деди 14-пиёдалар батальони командири Серхио Лопес Лара маҳаллий «El Economista» нашрига берган интервьюсида.

Халиско штати (Гвадалахара шу штат маркази) губернатори Энрике Альфаро Рамирес умрида илк маротаба бундай табиат ҳодисасини кўриб турганини айтди. Сиёсатчи ушбу ҳодисадан сўнг глобал иқлим ўзгаришлари муаммолари шунчаки чўпчак эмаслиги ҳақида бош қотираётганини яширмади.

Айни пайтга келиб, 70 фоиз ҳудуд тозалаб бўлинган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг