Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Malibu» велосипедчининг ўлимига сабаб бўлди

«Malibu» велосипедчининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: ИИВ

22 февраль куни фуқаро Ҳ.А. бошқарувидаги «Malibu» русумли автомашинаси Риштон тумани Тўқимачилар кўчасида кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юборган. Оқибатда  Ў.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини айтиб ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг